Спорт | 00:15 / 29.10.2020
2780
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг “Юта Жаз” баскетбол клуби 1,6 миллиард долларга сотилади

Миллий баскетбол уюшмасида иштирок этувчи “Юта Жаз” клуби тез орада ўз эгасини ўзгартириши мумкин. Клуб кўп йиллик эгалари томонидан 1,6 млрд долларга сотилмоқда. 

Фото: Getty Images

ESPN телеканали манбаси Эдриан Войнаровскининг маълум қилишича, “Юта”га 36 йилдан бери эгалик қилиб келаётган Миллерлар оиласи клубни Qualtrics компанияси асосчиси Райан Смитга сотишга келишиб олган. Харид қиймати 1,6 млрд долларни ташкил қилади ва клубга қўшиб унинг уй стадиони “ВиВинт Арена” ҳам берилади.

Миллерлар оиласи “Юта”ни 1980 йиллар ўрталарида сотиб олган. Клубнинг бўлғуси эгаси Райан Смит Юта штатида туғилган ва узоқ йиллардан бери клубга мухлислик қилиб келади. 

Энди битимни Миллий баскетбол уюшмаси бошқарувчилари кенгаши маъқуллаши керак. Шундан кейин харид расман амалга ошади.

Жорий мавсумда клуб плей-офф босқичининг биринчи раундидаёқ “Денвер Наггетс”дан мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид