Жаҳон | 21:50 / 29.10.2020
12114
1 дақиқада ўқилади

Беларусь Россиядан ташқари барча қўшни давлатлар билан чегараларини ёпди

Қайд этилишича, ушбу қарор «қўшни давлатларда вужудга келган эпидемиологик вазият сабабли» қабул қилинган.

Фото: Reuters

Беларусь Латвия, Литва, Украина ва Польша билан қуруқликдаги чегаралари орқали мамлакат ҳудудига киришни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда республика чегара қўмитасининг Telegram-каналида хабар қилинди.

Шундай қилиб, мамлакатнинг фақатгина Россия билан чегаралари очиқ қолдирилди.

Қайд этилишича, ушбу қарор «қўшни давлатларда вужудга келган эпидемиологик вазият сабабли» қабул қилинган.

Қўшимча қилинишича, Минск аэропортидаги ўтказиш пункти чекловларсиз ишламоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид