Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродов жароҳат олди
Италия Кубоги учинчи босқичи доирасидаги «Женоа» - «Катанзаро» (2:1) учрашувида Элдор Шомуродовнинг қайдномадан ўрин олмагани сабаби маълум бўлди.
Фото: Getty Images
«TuttoSport»нинг ёзишича, «Женоа» клубининг ўзбекистонлик 25 ёшли ҳужумчиси енгил жароҳати сабабли генуяликлар сафида кубок баҳсида майдонга тушмаган. Қайд этилишича, Шомуродов Италия А Серияси 6-тури доирасидаги «Генуя дербиси» - «Женоа»нинг «Сампдория»га қарши учрашувини ҳам ўтказиб юборади. Шунингдек, жамоа яримҳимоячиси Давиде Дзаппакоста ҳам жароҳати туфайли 1 ноябрь, якшанба кунги баҳсда «Женоа»га ёрдам бера олмайди.
«Buoncalcioatutti» нашрининг ёзишича, Шомуродов тикланиш жараёнида ҳам бўш вақтини зое кеткизмаяпти. Италияга келганига ҳали бир ой бўлмаган Элдор ўқитувчи ёллаб, итальян тилини ўрганишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов А Серия сўнгги тури доирасидаги «Женоа» - «Интер» (0:2) баҳсида захирадан майдонга тушиб, 25 дақиқа ҳаракат қилганди.
Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025