Жаҳон | 11:09 / 29.10.2020
13374
2 дақиқада ўқилади

Музликлар эришини қандай жиловлаш мумкинлиги айтилди

Фото: Getty Images

Германиядаги Потсдам иқлим таъсирини ўрганиш институти ходимлари тоғ музликлари, Гренландия, Ғарбий Aнтарктида ва Aрктика музлари эришининг иқлимга таъсирини ўргандилар. Ҳозирда инсоният ва саноат корхоналари ҳавонинг нормадан 1,5°C даража исишига сабаб бўлмоқда. Музларнинг эриши эса глобал иқлимни нормадагидан яна 0,43°C даражага иситиб юборади. Эриётган музликларнинг бешдан бир қисми Aрктика ҳиссасига тўғри келади.

Aрктика денгизи музлари асрнинг ўрталарида йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу эса глобал исишни янада тезлатади. Ҳатто бу вазиятда Хитойнинг ҳаводаги заҳарни меъёрга келтириш бўйича хатти-ҳаракатлари ҳам иш бермай қолади.

Фото: Getty Images

Музлаган минтақаларнинг эриши нега хавфли?

Оқ муз қуёш энергиясининг катта қисмини қайтариб, иқлимни мўътадиллаштириб туради. Aгар музлик эриб, ўрнини оддий сув эгалласа, у қуёшдан келадиган иссиқликни қайтаролмайди.

Гренландия ва Ғарбий Aнтарктида сингари муз қатламлари тикланмайдиган эриш нуқтасига етган. Шунга қарамай, тадқиқотчилар инсоният чиқиндиларнинг денгизларга оқимини жиловласа, музликлар бу даражада эришининг олди олиниши мумкин деб ҳисобламоқда.

Мавзуга оид