Kun.uz'дан навбатдаги мультфильм: “Давлат маблағлари”
Ҳар бир мамлакатнинг умумий маблағи бўлади. Уни “бюджет” деб аташади. Бюджетга маблағлар солиқлардан, табиий бойликларни сотишдан йиғилади. Йиғилган маблағлар жамият манфаати учун, халқ ҳаётини яхшилаш учун ишлатилади.
Иши юришган мамлакатлар – уларнинг сири нимада?
Гап шундаки, бундай мамлакатларда ўша – бюджет яъни халқ бойликлари тўғри сарфланади. Яъни бюджетга йиғилган пуллар мақсад-манзилига етиб боради. Қандай қилиб?
Бюджет пуллари соҳалар бўйича тақсим этилгандан сўнг имкони борича тўғридан-тўғри манзилига етиб боради. Мазкур йўл эса жамоатчиликнинг кўз олдида бўлади.
Иши юришмаган мамлакатлар-чи – уларнинг муваффақиятсизлигига эса айнан бюджетнинг нотўғри сарфи сабаб бўлади. Қандай қилиб?
Бюджет тақсимлангандан кейин маблағлар манзилга етиши жараёнида бирқанча қўллардан яъни идора-ю ташкилотлардан ўтади, ҳамда бу йўлни жамоатчилик кузата олмайди. Шунинг учун маблағлар... нима десак экан... йўқолиб қолади.
Шундай қилиб, бюджетга пул йиғилаверади, йўлда бир қисми йўқолаверади, яна йиғилади, йўқолади... ва яна, ва яна. Натижада соҳалар... ривожланмайди.
Йўлда йўқолиб қоладиган маблағлар қаерга кетади деб сўрашингиз мумкин.
Бу маблағлар яширинча эгаллангани боис, эгалари уларни... яширишга уринишади. Яширишнинг энг яхши усули эса – узоқроққа жўнатиш.
Шундай қилиб, бундай мамлакатларда бюджетга йиғилган пулларнинг бир қисми бошқа бир давлатларнинг банкларига жўнатилаверади... ва яна жўнатилади... ва яна. Шундай қилиб мамлакат ривожланмайди, чунки мамлакат бойликларининг бир қисми четга чиқиб кетаверади, кетаверади.
Шунинг учун ҳам қайси мамлакат ривожланишни истаса, мамлакат маблағларини тўғри сарфлашни йўлга қўйиши, йўлларни тозалаши, шаффофликни таъминлаши зарур. Ҳар бир сўмнинг сарфи... ўша сўмнинг эгаси бўлмиш халқ – жамоатчилик назоратида туриши керак. Кузатувчи қанча кўп бўлса, шунча яхши. Зеро фақатгина давлат томонидан қўйилган текширувчилар текширса, улар бир кунмас-бир кун... сотилади. Ўз навбатида уларни текшириб турганлар ҳам.
Ҳозирда ривожланган ва ривожланаётган давлатлар маблағларини шаффофлик, ошкоралик ила сарфлаётганлари учун ривожланаяптилар.
Муҳаммад Шакур тайёрлади
Мавзуга оид
21:23 / 19.09.2024
Мултфилм: Ватанга инвестиция билан қайтган тадбиркорнинг саргузаштлари
09:00 / 20.01.2024
Болага бераётган овқатимиздан ҳам муҳимроқ нарса унинг онгига таъсир қилувчи контентлардир - Шерзодхон Қудратхўжа
17:29 / 08.10.2023
Мултфилм: СССРни қулатган иқтисодий тузум ва соғлом бозор
16:53 / 07.09.2023