Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар фақат эркаклар чалинадиган янги касалликни аниқлашди
Америкалик олимлар фақат эркаклар чалинадиган ва ўлимга олиб келувчи янги касалликни аниқлашди. Касаллик VEXAS деб номланди. У тромблар ҳосил бўлиши билан кечади ҳамда 40 фоиз ҳолатларда беморларнинг ўлимига олиб келиши мумкин.
VEXAS синдроми аутоиммун яллиғланиш, безгак, тромбларнинг фаол ҳосил бўлиши ҳамда ўпка тўқимасининг яллиғланиши билан намоён бўлади.
Олимлар ушбу касалликка чалинганларнинг UBA1 генларида соматик мутацияларни аниқлашган. Бундай синдромга учраган беморларга бирорта даволаш усули таъсир кўрсатмайди.
“Мутациялар гемопоэтик ҳужайраларнинг ярмидан кўпида, жумладан қоннинг миелоид ҳужайраларида аниқланган”, дейилган тадқиқотда.
Олимларнинг таъкидлашича, ушбу касаллик аввал катта ёшлиларда бир-бири билан боғланмаган деб ҳисобланган яллиғланиш синдромларини бирлаштиради. Бундай касалликка эга 50 бемор аниқланган, бироқ аслида улар кўпроқ бўлиши мумкин.
Олимлар касалликнинг фақат эркакларда учрашининг тахминларидан бири сифатида мутацияларнинг Х-хромосома билан боғланганини айтишмоқда. Эркакларда бу хромосомалар битта, аёлларда эса иккита бўлади. Олимларнинг фикрича, аёллардаги иккинчи Х-хромосома аёлларни бу мутациялардан қандайдир тарзда ҳимоялайди.
Мавзуга оид
14:22 / 05.02.2025
Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 28.01.2025
Ҳиндистонда 17 киши номаълум касалликдан вафот этди
09:33 / 16.01.2025
Германияда чорва моллари орасида хавфли инфекция тарқалди. Кўплаб мамлакатлар гўшт импортини тақиқлади
01:46 / 07.12.2024