Ўзбекистон | 12:18 / 01.11.2020
4761
1 дақиқада ўқилади

Танқиддан сўнг: Тошлоқдаги касб-ҳунар мактаби ёнида янги мактаб қуриладиган бўлди

Ҳоким қарори президент қарорларига мувофиқлаштирилади.

Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги

28 октябрь куни Kun.uz'да эълон қилинган «Тошлоқдаги қишлоқ «иккига ажралди» – Туман ҳокимининг ўзбошимча қарори оқибати қандай ҳал этилади?» сарлавҳали мақолага туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

«Ўрганиш хулосасига кўра, Тошлоқ тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида 50-умумий ўрта таълим мактаби ҳам, касб-ҳунар мактаби ҳам 2020-2021 ўқув йили давомида фаолият юритиб туриши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди», – дейилади расмий релизда.

Маълум қилинишича, туман ҳокими А.Жўрабоев кейинги ўқув йили бошлангунга қадар 1-сон касб-ҳунар мактаби ёнида янги мактаб қуриб фойдаланишга топширилишини айтган.

Ҳоким шу йил 12 октябрда чиқарган қарори президент қарорларига мувофиқлаштирилишини ҳам маълум қилган.

Элмурод Эрматов
Тайёрлаган Элмурод Эрматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид