Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўлларда техник носоз транспорт воситалари 8 минг марта қоида бузган. Улар қандай текширилади?
Aйни пайтда Ўзбекистонда жуда кўп қурилиш қилинаётгани сабаб кўчаларда катта ҳажмдаги юк машиналари тез-тез учраб туради. Улар моторининг қанчалик талабга жавоб бериши, чиқараётган тутуннинг экологияга зарари долзарб мавзулардан бири. Шунингдек, улар олиб кетаётган қурилиш материаллари, юкларнинг, албатта, экологияга таъсири бор.
Ҳатто бундай машиналар қатнови мумкин бўлмаган марказий кўчалар ва юк машиналар юриши тақиқланган жойларда ҳам ҳаракатланмоқда. Aслида, бу машиналар бетонкаларда юриши керак. Бунга иложсизликдан ёки эътиборсизликдан йўл қўйяпмизми?
Kun.uz ИИВ ЙҲХББ вакиллари билан уюштирган суҳбатда мана шу мавзуда ҳам сўз борди. Подполковник Мурод Шерлиев ва подполковник Илҳом Идиров бу борада бошқарма қандай ишлар қилаётгани ҳақида гапиришди.
Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадал ривожланиб боряпти. Катта юк машиналари кириши тақиқланган қурилиш бўлаётган жойга улар маълум рухсатнома асосида киради. Экологик жиҳатдан ҳар бир қурилиш ташкилоти қурилиш бошлашдан олдин кириб чиқадиган юк автомобиллари учун шароит яратади. Уларни йўлга чиқаришдан олдин тозалигига эътибор қилиб, чанг, тупроқдан тозалаш керак.
Иккинчи масала: улар экологияни заҳарлаётган тутунлари бўйича ҳар йили техник кўрикдан ўтказилади. Кўрик давомида транспорт воситасининг техник ҳолати тўлиқ текширилади. Aгар улардан чиқадиган газ миқдори меъёридан ортиқ бўлса, ушбу транспорт воситалари техник кўрикдан носоз қилиб ўтказилади. Камчилик бартараф қилинганидан сўнг техник кўрикдан соз ўтди, деб рухсатнома берилади. Транспорт воситаси йилида бир марта техник кўрикдан ўтгандан кейин қандайдир носозлик пайдо бўлса, бу йўналишда ЙҲХБ ходимлари томонидан рейдлар, йилида 2 марта экология бўйича тадбирлар ўтказиб турилади. Тадбирлар давомида айнан носоз транспортларга эътибор қаратилади.
Юридик ташкилотларга тегишли юк машиналари ҳолати ҳар кун йўналишга чиқишидан аввал механиклар томонидан текширилади. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда республикада техник носоз транспорт воситалари қоидабузарлиги 8 мингдан ортиқни ташкил этади ва бу сон йилдан йилга камайиб боряпти.
Бобур Акмалов
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
09:32 / 09.05.2025