Жаҳон | 23:04 / 02.11.2020
11753
1 дақиқада ўқилади

Болалар қўшиғига ишланган клип YouTube рекордчисига айланди

Инглиз тилидаги болалар қўшиғига ишланган клип YouTube видеопорталида 7,04 млрддан кўпроқ марта томоша қилиниб, рекордчига айланди. У порталнинг аввалги рекордчиси – Despacito қўшиғига ишланган клипни ортда қолдирди. 

Видеодан кадр

Baby Shark (Кичкина акула) қўшиғига ишланган клип YouTube’да энг кўп томоша қилинган видеога айланди. 

Қўшиқни Хоуп Сегойн исмли 10 ёшли жанубий кореялик қиз ижро этган. Клип Жанубий Кореядаги Pinkfong таълим лойиҳаси доирасида тасвирга олинган ва YouTube’да 2016 йил жойлаштирилган.

Таъкидланишича, қўшиқ дастлаб Жануби-Шарқий Осиёда, кейинроқ эса АҚШ ва Европада оммалашиб кетган. 

Видео томоша қилиниш бўйича пуэрториколик қўшиқчилар Луис Фонси ва Дэдди Янки ижросидаги машҳур Despacito қўшиғи клипидан ўзиб кетди. Despacito клипи айни вақтга келиб 7,03 млрд марта томоша қилинган.

Мавзуга оид