Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Havas дискаунтерлар тармоғининг 80-дўкони ўз фаолиятини бошлади
Havas дискаунтерлар тармоғининг 80-дўкони истеъмолчиларга ўз эшигини очди. Компаниянинг муваффақият қозонишида, халқимизнинг узоғини яқин қилиб, қулайлик бахш этишида Havas жамоасининг ҳиссаси катта.
Аҳил ишлаганда иш унар, ҳар мушкул осон бўлар, деган нақл бор халқимизда. Бу нақл Havas дискаунтерларига ҳам аъло даражада тўғри келади деса, ҳеч муболаға бўлмайди. Чунки компания ўз фаолиятини бошлаганига қисқа муддат бўлган бўлсада, бугунги кунда Havas дўконлари пойтахтимизнинг деярли ҳар бир туманида мавжуд. Албатта, Havas тармоғининг 80 та дўкон билан чекланиш нияти йўқ – компания ўзининг қулай ва ҳамёнбоп нархларга эга дўконларини юртимизнинг ҳар бир вилоятида, ҳар бир шаҳрида ишга туширишни режалаштирган.
Havas дискаунтерлар тармоғи аллақачон кулайлик тимсолига айланган, дўконлардаги харид қилиш жараёни эса пухта ўйлаб чиқилган: маҳсулотлар доимо сарҳил, кераклисини топиш эса ҳеч қийинчилик туғдирмайди. Бу қулайликларни ким таъминлаши ҳақида ҳеч ўйланиб кўрганмисиз? Харид қилиш жараёни Сизга фақат роҳат бағишлаши учун ким тинмай меҳнат қилади? Албатта, Havas жамоаси.

Havas жамоаси ўз ишининг кўзини биладиган тажрибали мутахассислардан ташкил топган. Уларни ягона ғоя, мақсад бирлаштиради: ҳамюртларининг ҳаётини қулайлаштириш, зарурий маҳсулотларни эса ҳамёнбоп нархларда етказиб бериш. Бу мақсадни амалга ошириш учун улар туну кун тинмай меҳнат қилмоқдалар, ўз устиларида ишлаб, ҳар томонлама ривожланмоқдалар. Айтиш лозимки, Havas жамоасининг малакасини ошириш мақсадида компанияда турли ички тренинглар ташкиллаштирилган. Ушбу тренинглар истеъмолчилар билан мулоқот қилиш маҳоратини шакллантириш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни мустақил бартараф этиш, мерчандайзинг маҳоратини ошириш, маҳсулотлар сифати назоратини кучайтириш ва кўплаб бошқа соҳаларда тажриба оширишни ўз ичига олади.
Қулайлик ўзи нима? Havas ҳақида гапирганда буни авваламбор сифатли сервис деб тушуниш лозим. Қулайлик биринчи навбатда кассир ва сотувчилар томонидан таъминланади. Havas дўконларида меҳнат қилувчи сотувчилар хушмуомала, мулойим ва ҳозиржавоб. Havas дўконлари ходимлари қўлларини кўксига қўйиб хизматингизни қилишга, агар саволингиз бўлса, жавоб беришга доимо тайёр. Айнан шу сабабли дискаунтерлар тармоғи кассаларида деярли ҳеч қачон катта навбат юзага келмайди, харидорлар эса дўконларни аъло кайфият билан тарк этишади.
Havas дискаунтерлар тармоғи фаолияти узлуксиз давом этиши учун юзлаб ходимлар ҳар куни тинмай меҳнат қилади. Менежерлар, маъмурият ходимлари, кассирлар, мерчандайзерлар, хавфсизлик хизмати ходимлари, юк ташувчилар – уларсиз Havas ривожи бу қадар тез, халқ муҳаббати эса бунчалик кучли бўлмас эди. Улар компаниянинг ўзаги. Havas учун ходимлар оддий персонал эмас, балки иноқ ва биргаликда ҳар қандай вазифани амалга оширишга қурби етадиган катта оиладир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:57 / 19.03.2025
Havas тармоғи истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши компания номига сазовор бўлди
09:00 / 07.03.2024
Ўзбекистондаги илк дискаунтерлар тармоғи — Havas'га 5 йил тўлди
09:00 / 19.12.2023
Марказий Осиёдаги дўконлар сони бўйича йирик чакана савдо тармоғи бўлмиш Havas уч юзинчи юбилей дўконини очди
13:00 / 06.06.2023