Жаҳон | 16:20 / 03.11.2020
7477
1 дақиқада ўқилади

Нидерландияда учар автомобиль пайдо бўлди

Автомобилнинг ҳаводаги ва ердаги максимал тезлиги соатига 180 километрни ташкил этади.

Фото: PAL-V

Нидерландияда PAL-V Liberty деб номланган учар автомобиль умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатланиш учун мамлакат транспорт бошқармасининг рухсатномасини олди. Бу ҳақда PAL-V компанияси хабар берди.

 PAL-V Liberty ҳирокоптер бўлиб, ундан автомобиль сифатида фойдаланиш мумкин. Унинг нархи 500 минг еврога тенг.

Автомобилнинг ҳаводаги ва ердаги максимал тезлиги соатига 180 километрни ташкил этади. Автомобилдан ҳирокоптерга айланиш учун унга беш-ўн дақиқа керак бўлади.

 PAL-V Liberty бензинда ҳаракатланади. У 400-500 км масофага учиши ва ҳавода 4,3 соат туриши мумкин.

Учар автомобиль яқин ойлар ичида қатор синовлардан ўтказилиши кутилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид