Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тузни кўп миқдорда истеъмол қилиш инсульт ва юрак етишмовчилигини келтириб чиқаради – штаб аъзоси
Тузли озуқаларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қон таркибини қуюлтириш ҳисобига артериал қон босимини, инсульт ва юрак қон-томир касалликларини юзага келтириш хавфини оширади.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда коронавирус касаллигида шўр нарсаларни истеъмол қилиш ман этилиши сабаблари ҳақида гапирди.
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, 62 фоиз инсультни ва 49 фоиз юрак етишмовчилигини келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири – бу кўп миқдорда туз истеъмол қилишдир. Коронавирус касаллигида ҳам тузни кўп истеъмол қилиш қон таркиби қуюлишига ҳамда организмда мультитизимли яллиғланиш, юрак қон-томир тизимида кескин ўзгаришлар каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
ЖССТ тавсиясига асосан бир кунда туз истеъмол қилиш меъёри 5 грамм қилиб белгиланган.
Изланишлар натижаларига кўра, тузли озуқаларни истеъмол қилишни камайтириш, яъни нормада қабул қилиш, артериал қон босими пасайишига ва унинг натижасида инсультдан 42 фоизгача ва юрак касалликларидан ўлим хавфини 40 фоизгача камайтиришга олиб келган.
Кўпинча беморларда юрак-қон томир касалликларининг асоратлари оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилади. Яъни, коронавирус юқтириб олган беморларда ўткир миокард инфаркти, бош мия инсульти, юрак етишмовчилиги ҳолатлари юзага келиб, вирус инфекциясининг оғир кечишига сабаб бўлади.
Юқоридаги далилларга асосланиб, биз сизга ҳар қандай шароитда соғлом турмуш тарзини олиб боришни, шифокор тавсиясига эътиборли бўлишингизни ҳамда тўғри овқатланишни тавсия этамиз. Буларнинг барчаси коронавирус асоратлари олдини олишга қаратилган тадбирлардир», – деди Барно Абдусаматова.
Мавзуга оид
17:03 / 29.11.2024
Ўзбекистон йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда — Сенат
22:01 / 16.05.2024
ЖССТ 900 минг кишининг ҳаётини сақлаб қолиш учун туз истеъмолини чеклашга чақирди
08:42 / 22.01.2024
Ўзбекистонда аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражаси ўрганилади
14:03 / 19.01.2023