Жаҳон | 00:02 / 04.11.2020
11989
1 дақиқада ўқилади

АҚШ компанияси дунёдаги энг кучли пикапни тақдим қилмоқчи

АҚШнинг Rezvani компанияси ўзининг янги модели Hercules 6x6’нинг тизер суратларини намойиш қилди. Таъкидланишича, янги машина дунёдаги энг кучли пикап бўлади.

Фото: Instagram /Rezvani

6 ғилдиракли машинанинг тақдимоти яқин ҳафталарда ўтказилиши кутилмоқда. Айни вақтда машинага буюртмалар олиш бошланган. Бунинг учун мижозлар 266 доллар миқдорида бўнак тўловини амалга оширишлари лозим.

Суратларга кўра, пикап дизайни компаниянинг Tank йўлтанламасини эслатади. Автомобил квадрат шаклдаги ғилдирак аркалари, мис рангдаги дискалар ва йўлтанламаслар учун мўлжалланган шиналар олади. Машинанинг барча техник кўрсаткичлари сир сақланмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, янги машина 4-авлоддаги Jeep Wrangler модели негизида қурилади ва 1000 от кучига эга 6,2 литрли компрессор двигател билан жиҳозланади. 

Дастлаб янги пикапни ёзда тақдим қилиш режалаштирилганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабабли тақдимот кейинга қолдирилган.

Аввалроқ Rezvani ўзининг Tank моделини тақдим қилганди. Компанияда ушбу машина дунёдаги энг кучли серияли йўлтанламас деб аталган. Машинанинг энг қиммат версияси 1014 от кучига эга 6,2 литрли двигател олган.

Мавзуга оид