Демократлар Вакиллар палатасидаги устунликни сақлаб қолди. Улар Сенатни ҳам қўлга олишга интилмоқда
Қўшма Штатларда республикачилар ва демократлар ўртасида нафақат Оқ уй, балки Конгресс учун ҳам кураш кечмоқда.
Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, сешанба кунги сайловларда Демократик партия Вакиллар палатасидаги назоратни сақлаб қолди. Палата спикери, демократ Ненси Пелоси натижани «жуда таъсирли» деб таърифлаб, дастлабки натижалардан «фахрланишини» таъкидлади.
Қуйи палата жами 435 аъзодан иборат бўлиб, номзодлар икки йил муддатга сайланади. Амалдаги чақириқда демократлар 232, республикачилар 197 ўринга эга. Ҳозиргача маълум бўлган натижаларга кўра, сайловда демократлардан 193, республикачилардан эса 185 вакил палата аъзолигини қўлга киритган – кўпчилик ўринни эгаллаш учун 218та ўринни банд этиш талаб этилади.
100 нафар сенатордан иборат, айни пайтда республикачилар назоратидаги Сенатга сайлов натижаларини тахмин қилиш мушкул.
Бу йил юқори палатадаги 35та ўрин учун сайлов бўлиб ўтмоқда. Амалдаги Сенатда республикачилар 53, демократлар 45 ўринга эга, икки мустақил аъзо ҳам қонун чиқаришда демократлар билан ҳамкорлик қилади.
Жо Байденнинг партиядошлари Сенатни ҳам ўз назоратига олиш учун 35та ўрин учун кечаётган курашда рақибларига қараганда тўрттага кўпроқ ўрин билан ғалаба қозониши керак. Демократлар ҳозирча номзодлар Сенатга сайланган 33 штатдан 12тасида етакчилик қилмоқда. Улардан бири, Аризона штатидаги республикачи сенаторлардан бири ўз курсисини демократлар номзодига қолдирганга ўхшамоқда.
Айни пайтга келиб, ҳали натижалар маълум бўлиб улгурмаган штатларни ҳисобга олмаганда, Сенатда иккала партиянинг кучлари тенг келмоқда – 47–47. Палата назорати учун эса камида 51та ўринни эгаллаш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ сенаторлари 6 йилга сайланади. Ҳар икки йилда Сенатдаги ўринларнинг учдан бир қисми учун сайловлар бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024