Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайвань АҚШдан 600 млн долларга жанговар дронлар сотиб олади
Аввалроқ АҚШ маъмурияти Тайванга 135 дона Slam-ER қанотли ракеталари сотилишини маъқуллаганди.
АҚШ маъмурияти Тайвань армияси мудофаасини кучайтириш учун Тайванга 600 млн долларга тўрт дона MQ-9 Reaper учувчисиз учадиган қурилмалар сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда Le Figaroсо хабар берди.
"Бу Тайванга ўз қуролли кучларини модернизация қилиш ва ишончли мудофаа салоҳиятини сақлаб қолиш имконини беради", - дейилади АҚШ давлат департаменти баёнотида.
Аввалроқ АҚШ маъмурияти Тайванга 135 дона Slam-ER қанотли ракеталари сотилишини маъқуллаганди. Ушбу шартнома қиймати 1 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Маълумотларга кўра, АҚШ ҳукумати Тайванга умумий қиймати 7 млрд долларлик турли қурол-яроғлар сотишни режалаштирган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025