Жаҳон | 21:15 / 04.11.2020
4046
2 дақиқада ўқилади

Трамп баъзи штатларда Байдендан ортда қолганини «ғалати ҳолат» деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп яна мамлакат президентлиги учун сайловларда овозлар сохталаштирилган бўлиши мумкинлигига шаъма қилди.

Фото: Reuters

«Кеча кўплаб муҳим штатларда ғолиб бўлаётгандим. Ҳатто демократлар бошқарадиган штатларда ҳам устунлигим сезиларли эди. Кейин мўъжизавий тарзда кутилмаганда пайдо бўлган бюллетенларни ҳисоблаш фонида фарқ аста-секин йўқола борди. ЖУДА ҒАЛАТИ. Экзит-пол ўтказганлар эса барчаси хато бўлганини кўрсатди», деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.

Бу твит ёзилиши билан твиттер маъмурияти уни чалғитувчи пост деб белгилаб, ўқувчиларни огоҳлантирди. Трампнинг олдинроқ овозларнинг сохталаштирилиши ҳақидаги ёзган твити ҳам шундай «огоҳлантириш олганди».

Демократ Жо Байден охирги соатларда ҳал қилувчи штатлардан иккитаси Висконсин ва Мичиганда устунликка эришаётгани маълум бўлди. Бу штатларни демократлар бошқаради. Невадада ҳам у устунлик қилаётгани инобатга олинса, Байден бу учта штатдаги ғалаба эвазига керакли 270та овозга эга бўлиши мумкин. Бу эса Байден расман сайловда ғолиб бўлганини тасдиқлайди. Агар томонлардан иккиси ҳам керакли 270та овозни тўплай олмаса, сайлов ғолибини Олий суд аниқлайди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид