Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 21:18 / 05.11.2020
11911
1 дақиқада ўқилади
Тезлиги 40 км/соатдан ошадиган электроскутер ва электромотоцикллар ҳам давлат рўйхатидан ўтказиладиган бўлди
Фото: Getty Images
Ҳукумат қарори билан, давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситалари тоифалари кенгайтирилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Эндиликда электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар) ҳам давлат рўйхатидан ўтказиладиган бўлди.
Бунгача ДЙҲХХда давлат рўйхатидан ўтказиладиган автомототранспорт воситалари тоифалари қуйидагилар эди:
- двигатели 50 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга автомототранспорт воситалари;
- соатига 50 ва ундан ортиқ километр юқори тузилмали тезликка эга автомототранспорт воситалари;
- тиркамалар, ярим тиркамалар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
14:22 / 29.04.2025
Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
09:53 / 29.04.2025
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди
11:41 / 16.04.2025
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 1 октябргача узайтирилди
18:36 / 20.12.2024