“Ўпкасида 5-10 фоиз зотилжам бўлганларни ўзимиз уйда даволадик” – Тошкентдаги поликлиникада шифокорлар куни нишонланди
Жорий йилнинг 7 ноябрь, шанба куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 19-сонли оилавий поликлиникада тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тиббиёт ходимлари куни арафасида бўлиб ўтган тадбирда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олишда жонбозлик кўрсатган меҳнат ходимлари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

19-сонли оилавий поликлиника 37 минг аҳолига хизмат қилади. Поликлиникадаги 19 нафар умумий амалиёт шифокорлари ва умумий амалиёт ҳамширалари 7 та маҳаллага тиббий хизмат кўрсатиб келишмоқда.
– Карантин вақтида ҳамшираларимиз ҳар куни ўрта ҳисобда 100 та хонадондан хабар олишди. Касаллик ўчоғига кириб беморлар ҳолидан хабар олишга тўғри келди ва улар билан бевосита мулоқотда бўлдик. Ўпкасида 5-10 фоиз зотилжам бўлганларни ўзимиз уйда даволадик”, – деди поликлиника оилавий шифокори Шоира Қодирова Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Инфекционист шифокор Сурайё Қурбонова поликлиникада даво топиб чиққан беморлар, уларга кўрсатилган ёрдам сифати ҳақида айтиб берди. Унга кўра, мазкур поликлиникада жами 578 нафар бемор қабул қилинган.
– Бизнинг оилавий поликлиникамизда 578 нафар коронавирусга чалинган беморларни даволаш ишларини олиб бордик. Бу беморлардан 568 нафари тўлиқ соғломлаштирилди. Ушбу беморларнинг 71-72 фоизини давлатимиз томонидан ажратилган мобил гуруҳлар ва коронавирусга қарши дори жамланмалари ёрдамида даволадик, – деди поликлиника инфекционист шифокори Сурайё Қурбонова.
Тақдирлаш маросимида поликлиника бош шифокори Муҳаррам Дадахўжаева шифокорларга ўзининг илиқ фикрларини билдирди.
– Бутун юртимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларини касб байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Ушбу машаққатли, масъулиятли ва шу билан бирга шарафли касб эгаларига халқимизнинг соғлиғини сақлаш йўлида амалга ошираётган ишларида муваффақиятлар ва улкан зафарлар тилайман. Оилавий бахт, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик ва соғлиқ саломатлик уларни ҳеч қачон тарк этмасин, – дея тилак билдирди М.Дадахўжаева.
Мавзуга оид

16:20 / 06.01.2025
Наманганда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолди

15:31 / 08.09.2024
Ўзбекистонда ишлаётган аёл шифокорлар сони маълум қилинди

16:28 / 02.03.2024
Жанубий Кореяда шифокорлар иш ташлади – улар ҳукуматга нега норозилик билдиряпти?

15:35 / 13.07.2023