Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Озарбойжон консуллиги ўққа тутилди
Консуллик биносига олти марта ўқ узилган. Ҳужум қилганлар икки нафар шахс бўлган.
Харковда номаълум шахслар Озарбойжон консуллиги биносини ўққа тутишди. Бу ҳақда консуллик матбуот хизмати хабар берди.
«6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси Озарбойжоннинг Харковдаги фахрий консуллиги биноси ўққа тутилди. Консуллик эшик ва деразаларига олти марта ўқ узилди. Ҳужум қилганлар икки нафар шахс бўлган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодисани қоралади ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилишини билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025