Ереван Пашиняннинг истеъфоси тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди
Аввалроқ Facebook’да Тоғли Қорабоғдаги вазият сабабли Пашинян истеъфога чиққани тўғрисида хабар пайдо бўлганди.
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг матбуот котиби Мане Геворгкян бош вазирнинг истеъфога чиқиши тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Facebook саҳифасида ёзди.
«Арманистон Республикаси бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфога чиқиши тўғрисидаги хабар дезинформация ва ҳақиқатга мос келмайди», — дейилади Геворгкяннинг хабарида.
Аввалроқ Facebook’да Тоғли Қорабоғдаги вазият сабабли Пашинян истеъфога чиққани тўғрисида хабар пайдо бўлганди.
Пашинян 2018 йилда, халқ норозилиги натижасида бош вазир Серж Саргсян лавозимидан четлаштирилганидан кейин ҳукумат тепасига келганди.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
20:33 / 18.09.2024