Жамият | 12:06 / 09.11.2020
5613
4 дақиқада ўқилади

“Мурғак кўнгилларга ҳасрат солган оққон” – беморлар кўмакка муҳтож

Хайрия акцияларимизнинг аксариятини гематология мавзуси, ёритаётган беморларимизнинг кўпчилигини оққон касаллигига чалинганлар ташкил этади. Узоқ вақт даволаниш, қиммат ва камёб дорилар харид қилиш, бемор билан бирга бир неча нафар яқинларни ҳам банд қилиб қўйиши бу касалликка қарши кураш нақадар мураккаблигини англатади. Бугун ҳам сизнинг ёрдамингизга умид қилиб турган тўрт нафар бемор ҳақида ҳикоя қиламиз.

Онам учун жонимни берардим

– Фарғона вилояти Риштон туманиданмиз. Онам Малоҳат Қўзиева эндигина 38 ёшга кирганлар. Оққонга чалиниб қолгани туфайли ярим йилдирки даволаниб келаяпмиз. Оилада уч фарзандмиз, каттаси менман, – ҳикоя қилиб берди Малоҳат Қўзиеванинг ўғли Нодирбек.

Икки синглим бор, айниқса кичиги, эндигина биринчи синфга боради, у онамга жуда ичикиб қолган. Онамнинг соғайиб кетиши, шу синглимнинг хурсандчилиги учун жонимни бериш мумкин бўлса берардим. Уйимизда сотишга арзирли нарса қолмади, катта қарзга ҳам кириб кетдик. Шу ойда янги босқич муолажаларини бошлашимиз керак, зарур маблағни қаердан олишни билмай бошимиз қотган. Илтимос, бизга ёрдам беринг, – дейди Нодирбек.

Малоҳат Қўзиевага оид маълумотлар:

Uzcard (Click, Payme): Халқ банки: 8600 0604 9266 1336 (Малоҳат Қўзиева номида)

Visa: 4790 9122 1086 0799 (Нодирбек Нўъмонжонов номида)

Сбербанк: 4276 1819 6316 2422 (таниши Музаффар Абдуалимов номида)

Пайнет учун: +998913271370

Телефон: +998 990571370, +998916791645

* * *

Қорақалпоқ ўғлони сизни кутмоқда

– Мен Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманиданман. Ўғлим Абдусалом Бегимбаев 2018 йилда таваллуд топган. Эндигина 2 ёшган кирган ўғлимда жорий йил март ойида мана шу мураккаб касаллик аниқланди. Олти ойдирки пойтахтдаги гематология шифохонасида даволанишни давом эттираяпмиз, учинчи босқич муолажаларини олиб бўлдик, – дейди Сапарбой Эшбоев.

Шу пайтгача яшаган умрим бир бўлдию, ўтган мана шу 6 ойлик умрим бир бўлди. Гўдакнинг кўзларига мунг тушса ёмон бўларкан. Ҳар сафар аҳволи оғирлашса титраб-қақшаб кетаман. Фақат менинг ўғлимга эмас, барча болажонларга ҳам шифо берсин илоҳим, – сўзларини тугатди ота.

Абдусалом Бегимбаевга оид маълумотлар:

Uzcard (Click, Payme): 8600 0423 5410 7103 (Агробанк, Қутлигул Гаппарова номида)

Visa: 4187 8000 0055 7843 (Сапарбой Эшбоев номида)

Сбербанк: 5469 5000 1788 5098 (Маҳмуд Жумеков номида)

Телефон: +998994515269

* * *

Уч ёшида дард билан олишаётган Жасурбек

– Андижоннинг Хонободидан келганмиз. Эндигина уч ёшга кирган ўғлим Жасурбек мана шу оғир дардга чалиниб қолди. 2020 йилнинг июль ойидан бери даволанаяпмиз. Ишонсангиз зарур дориларни етказиш учун сотишга арзигулик ҳеч нарсамиз қолмади, – дейди болакайнинг онаси Инобат Қаҳҳорова.

Болагинам соғайиб кетишига ишонаман, усиз ҳаётимни умуман тасаввур қила олмайман, илтимос, бизга ёрдам беринг, – йиғлайди онаизор.

Жасурбек Абдуллажоновга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 7211 1158 (Халқ банки, отаси Муҳаммаджон Қаҳҳоров номида номида)

8600 0417 3669 3731 (Агробанк, Шавкатжон Жўрабоев номида)

Visa: 4231 2000 0086 6532 (Қаҳҳоров Аҳмаджон номида)

Сбербанк: 4276 3500 1894 4072 (Муродулла Аҳмедов номида)

Телефон рақами: +998932557953

* * *

Иззатилла 1 йилдан буён бемор

Сўнгги бемор болажон Иззатилла Муҳсиналиев 5 ёшда. Чустлик Иззатилла бир йилдан буён лейкоз касаллигининг оғир тури билан олишиб яшаяпти. Ўтган қисқа вақт ичида ота-онанинг жамики топганлари сарфлаб тугатилган, қарздорлик эса ошиб бормоқда.

– Ўтган бир йил ичида ҳар жиҳатдан ҳолдан тойдик. Шифокорлар ҳаракат қилишаяпти, ўғлимнинг ўзи ҳам ҳар кўзга умид билан тикилади. Ҳеч кимнинг бошига бундай кунлар тушмасин, ҳеч бир инсоннинг боласи касал бўлмасин. Илтимос, бизга ёрдам беринг, қийин аҳволга тушиб қолдик, – дея йиғлайди она Нодира Турсунова.

Иззатилла Муҳсиналиевга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600041732066064 (Агробанк, Шерзод Турсунов номида)

Сбербанк: 5336 6901 9860 2643 (Аъзам Воҳиджонов номида)

Телефон рақами: +998 94 1505655

Тўрт инсонга қилинган хайрия савоби ҳам тўрт карра кўпроқ бўлади. Сизни дуо қилувчилар сони камида тўрт оила аъзолари сонича кўпаяди, бу эзгу ҳаракатингиз натижасида тўрт киши соғайиб кетиши мумкин. Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин!

Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид