Жаҳон | 19:00 / 09.11.2020
9510
2 дақиқада ўқилади

Озарбойжон Арманистонни Тоғли Қорабоғдаги вайронкорликлар учун судга бермоқчи

Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Гажиев Арманистонни «экологик террор»да айблади. 

Фото: РИА Новости/Илья Питалев

Озарбойжон Арманистондан Тоғли Қорабоғ инфратузилмаси ва озарбойжонликларнинг мулкларига етказилган зарарни суд орқали ундиради. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев BBC News’га берган интервьюсида айтди.   

«Биз экологиямиз, инфратузилмамиз, уйларидан ажралган фуқароларимиз, давлатимиз ва тарихий меросимизга етказилган зарарни баҳолаш учун халқаро экспертларни таклиф қиламиз. Ундан кейин эса албатта, суд жараёнлари, арман давлатига қарши даъволар бўлади ва бунга тайёрланмоқдамиз», — деди Алиев.

Унинг қўшимча қилишича, Озарбойжон Қорабоғ ҳудудидаги вайрон қилинган инфратузилмани қайта тиклайди.

Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Гажиев ҳам ўзининг Twitter аккаунтида Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги қадимий ўрмонлар ва жониворлар йўқ қилинганлигини қайд этиб, Арманистонни «экологик террор»да айблади. 

8 ноябрь куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси таълим, фан ва маданият вазири  Лусине Караханян уруш давомида 70дан ортиқ мактаб ва 10та болалар боғчаси вайрон бўлганлигини маълум қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти