Жаҳон | 16:48 / 11.11.2020
12147
1 дақиқада ўқилади

Ереван марказида тўқнашувлар бошланди

Намойишчилар Тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш шартларини танқид қилиб, Пашиняннинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Дмитрий Ловецкий / AP / Scanpix / LETA

Ереван марказидаги Республика майдонида Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққан намойишчилар ва полициячилар ўртасида тўнашувлар бошланди.

Намойишчилар Тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш шартларини танқид қилиб, Пашиняннинг истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда. Аввалроқ Арманистондаги 17та сиёсий партия унинг истеъфосини талаб қилиб митинг чақирганди.

10 ноябрга ўтар кечаси Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги барча жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақида уч томонлама баёнот қабул қилди.

 Ушбу баёнотга кўра, Озарбойжон ва Арманистон томонлари ҳозирда эгаллаб турган жойларида қолади. Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғи ва ҳудудни Арманистон билан боғловчи йўлак бўйлаб Россиянинг тинчликпарвар кучлари жойлаштирилади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид