Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Bananza Trade Export» Голландиядан келтирилган картошка уруғларидан ҳосил олишни бошлади
Биламизки, картошка аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Aйниқса карантин даврида аҳолини картошка маҳсулоти билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ижодий гуруҳимиз билан қишлоқ хўжалигининг картошка етиштириш соҳасида кўп йиллардан бери фаолият юритиб келаётган “Bananza Trade Export” компаниясининг Қибрай туманидаги даласида бўлдик.
“Bananza Trade Export” юртимизда март ойидан бери пандемия қайд этилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон аҳолисига ҳамда ички бозорларга арзон нархларда 50 минг тоннадан ортиқ озуқабоп картошкаларни етказиб берди.
“Бизнинг корхона Голландиянинг картошка етиштириш бўйича энг илғор “Aгриcо” компанияси билан ҳамкорлик қилади. Aйни дамдаги оғир пандемия шароитида Голландиядан бу йилги мавсум учун ўз вақтида картошка уруғлари етказилиб, экилди. Ноябр ойида 3 ойлик картошкалар ҳосилини оляпмиз.
Бу картошкалар ранги қизил бўлиб, картошканинг «evolution» тури ҳисобланади. Ҳозирда гектарига 20-35 тоннагача ҳосил олинмоқда”, – дейди “Bananza Trade Export” МЧЖ раҳбари Жасур Тўхтамуротов.
“Bananza Trade Export” МЧЖ томонидан маҳаллий шароитда юқори ҳосил берувчи сифатли картошка уруғлари импорт қилиниб, Ўзбекистон бўйлаб, жумладан, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига тарқатилди.

Компания озуқабоп картошканинг бошқа турларини ҳам Голландиядан олиб келмоқда. Компания вакилларининг айтишича, бу йилги ҳосил кутилганидан ҳам аъло натижа берган. Уларнинг мазаси ҳам яхши. Чунки дорилар ўз вақтида ва меъёрида берилганлиги сабабли картошканинг мазасига таъсир қилмайди.
Ҳозирда ҳосил йиғим-терими бошланиб, картошкалар омборхоналарга олиб кетилмоқда. У ердан халқимиз дастурхонига етказилади. Фуқароларимиз картошкаларни арзон нархларда олиши мумкин бўлади.
“Bananza Trade Export” МЧЖ 2020 йил картошка-уруғчилик мавсумини аъло даражада бажарганини, бутун дунёга коронавирус пандемияси хавф солаётган мураккаб бир вазиятда Президент томонидан қабул қилинган «Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №4704-сонли қарори лойиҳаси ижросига муносиб ҳисса қўшганини маълум қилади.

Инстаграм: instagram.com/bananza_trade_export
Мурожаат учун телефон:
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:29 / 24.06.2021
Арзон ва ҳосилдор навлар бизда. Голландиянинг сифатли картошка уруғларини Ўзбекистон бўйлаб ҳамёнбоп нархда бепул етказиб берамиз!
16:00 / 28.03.2021
Голландиянинг сифатли картошка уруғлари Ўзбекистонда!
16:00 / 17.01.2021
Европанинг олий нав картошкаларини етиштириш учун яхши имконият!
20:00 / 23.11.2020