Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея делфинлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланишни бошлади
Шимолий Корея делфинларни жанговар вазиятларда фойдаланиш учун тайёрламоқда. Бу ҳақда спутник орқали олинган суратларни ўрганган АҚШ ҳарбий-денгиз институтининг ҳисоботида қайд этилади.
Расмларда портдаги ҳарбий кемалар ёнида делфинлар учун мўлжалланган, денгиз ҳайвонларини сақлаш жойлари қурилганини кўриш мумкин.

Ҳисоботда айтилишича, Шимолий Корея ушбу дастурни камида 2015 йилда ишга туширган ҳамда жониворларни Пхеняндаги делфинарийда етиштиради.
Делфинлар ва денгиз шерлари каби жониворлардан илк бор АҚШ ҳарбий-денгиз флотида миналар ва душман сузувчи-агентларини аниқлаш каби ҳарбий мақсадларда фойдаланилган. Ҳозирги кунда россиялик ҳарбийлар ҳам Арктика ва Қора денгизда ушбу амалиётдан фойдаланиб келмоқда.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025