Лукашенко Украинага санкциялар киритиш билан таҳдид қилди
Шу билан бирга, Лукашенко Киев Беларус ҳукуматига қарши қандай санкциялар жорий этганини билмаслигини айтди.
Александр Лукашенко Киевни Беларусдаги президент сайлови бўйича тутган позицияси учун танқид қилди ва Украинага қарши санкциялар киритиш билан таҳдид қилди.
“Президентингиз Зеленскийнинг тебраниши – бу Евроиттифоқ ва Америка учун шармандаларча ялтоқланиш. Агар улар бизга қарши санкция киритишмаганида Володя Зеленский ҳам шундай йўл тутган бўларди. Киритишди, ишора қилишди ва у ҳам уларнинг ортидан югурди. Бу номуносиб позиция, бу камида украин халқининг таҳқирланиши”, – деди Лукашенко.
Шу билан бирга, у Киев Беларус ҳукуматига қарши қандай санкциялар жорий этганини билмаслигини айтди. “Агар эслатсангиз, бунинг биз учун қанчалик хавфли эканлигини айтишим мумкин”, – деб қўшиб қўйди у.
“Бизга қарши санкциялар киритяпсизми? Кўзингизни очинг! Украинадан келадиган маҳсулотлар учун чегараларимизни ёпмайлик. Акс ҳолда, нафақат бозоримизга маҳсулотларингизни олиб кира олмай қоласиз, балки Украина маҳсулотларини Беларусда қайта ишлай олмайсиз ва Евросиё бозорига етказиб беролмайсиз”, – деди Лукашенко.
ЕИ 2 октябрда Беларус ҳукуматига қарши санкциялар жорий этганди. Киев ЕИ санкцияларига қўшилишини билдирди, аммо санкциялар жорий этгани ҳақида эълон қилмади.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024