Ўзбекистон | 22:00 / 14.11.2020
37498
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги янги ташкил этилган туманга ҳоким тайинланди

Давлатобод туманида 21та давлат органи ва ташкилоти бўлимлари ҳам ташкил этилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 ноябрдаги қарорига мувофиқ Наманган вилояти Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани ташкил этилди.

Анвар Тожимирзаев ушбу туман ҳокими этиб тайинланди.

Анвар Тожимирзаев бунга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Давлатобод туманида 21та давлат органи ва ташкилоти бўлимлари ҳам ташкил этилган.

Мавзуга оид