Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шуҳрат Абдураҳмонов уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақидаги аудио икки йил аввал ёзиб олингани айтилди
Қайд этилишича, аудиоёзувда Андижон вилояти ҳокимининг билдирган фикри барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтилганлигини билиш мумкин.
Интернетда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапиргани тарқалган аудиоёзув бўйича вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Унда айтилишича, аудиоёзув Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновга тегишли эканлиги, аммо ушбу аудиоёзув бундан икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги маълум бўлган.
“Бундан ташқари аудиоёзувда вилоят ҳокимининг билдирган фикрида барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтилганлигини билиш мумкин.
Жумладан, ўтган давр мобайнида ОАВ вакиллари билан шахсан вилоят ҳокимининг иштирокида 20 дан зиёд очиқ мулоқотлар, брифинглар, пресс турлар ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилди.
Шунингдек вилоят ҳокимлиги республикамизда фаолият олиб бораётган барча ОАВ вакиллари билан доимий равишда Андижон вилояти ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий янгиликларни ёритиб боришда ҳамкорликни йўлга қўйган”, дейилади расмий муносабатда.
Аммо расмий муносабатда вилоят ҳокими бу гапларни айнан қачон, қаерда ва нима учун айтгани, хусусан Марҳамат туманидан бўлган уч нафар аёл ҳоким топшириғи билан 15 суткага «тиқиб қўйилгани»га изоҳ берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Интернетда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов унга «сассиқ гапирган» марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган аудио тарқалди. Аудиода ҳоким журналистлар ҳақида ҳам фикр билдирган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025