Жаҳон | 17:47 / 15.11.2020
29759
2 дақиқада ўқилади

Фото: Трамп тарафдорлари марши ва унга қаршилар билан тўқнашув

Вашингтонда Доналд Трампнинг минглаб тарафдорлари унинг сайлов натижалари сохталаштирилгани ҳақидаги баёнотини қўллаб-қувватлаган ҳолда кўчаларга чиқишди.

Andrew Caballero-Reynolds / AFP / Scanpix / LETA

14 ноябр куни Вашингтонда минглаб кишилар «Трамп учун марш» шиори остида акцияларга чиқишди — улар худди Доналд Трамп каби АҚШ президентлиги сайловлари натижаларидан норози ва кейинги президент демократлар вакили Жо Байден бўлишини исташмайди. Намойишчилар шаҳар марказидан юриб ўтиб, АҚШ Олий суди биносигача боришди ва «овозларни ўғирлаш»ни ҳамда «сайловлардаги фирибгарликлар»ни бас қилишни талаб қилишди.

Ҳозирда Америка судлари республикачилар штабининг даъволарини қайтармоқда, бу эса Жо Байденга қарши чиқувчиларнинг имкониятларини деярли йўққа чиқармоқда. Бу вақтда сайланган президент жамоаси ҳокимиятни ўтказиш жараёнини бошлашни талаб қилиб, ҳукуматни шакллантиришни давом эттирмоқда.

Шу куни кўчаларга Трампнинг мухолифлари ҳам чиқишган. Натижада томонлар ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан, улар бир-бирларига бутилкалар улоқтириб, муштлашишган. Икки томондан ҳам жабрланувчилар бор, полиция камида 20 кишини ҳибсга олган. «Медуза» «Трамп учун марш» ва ундан кейин бошланган тўқнашувларга оид суратларни тақдим этди.

Perry Aston / ZUMA / Scanpix / LETA
Shawn Thew / EPA / Scanpix / LETA
Julio Cortez / AP Photo / Scanpix / LETA
Niyi Fote /TheNEWS2 / Zuma / Scanpix / LETA
David Odisho / Scanpix / LETA
Roberto Schmidt / AFP / Scanpix / LETA
Hannah McKay / Reuters / Scanpix / LETA
Tasos Katopodis /Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
Tasos Katopodis /Getty Images / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид