Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда 2019 йилда олинган қон намуналарида коронавирусга қарши антитаналар топилди
Аввалроқ Барселона университети олимлари шаҳарнинг 2019 йил март ойидаги оқава сувлари намуналаридан SARS-CoV-2 коронавирусини топишгани хабар қилинганди.
Италияда Sars-Cov-2 коронавируси 2019 йил сентябрдаёқ тарқалгани маълум бўлди: ўша пайтда олинган қон намуналарида антитаналар аниқланди.
“Биз 2019 йил сентябр ва 2020 йил март оралиғида ўпкаси скрининг қилинган 959 кишидан олинган қон намуналарида таҳлил ўтказдик ва антитаналарни ўрганиб чиқдик. Қон намунаси олинган 959 кишининг 111 нафарида Sars-Cov-2 RBD антитаналари аниқланди (11,6 фоиз)”, – дейилади Милан онкология институти ва Сиена университети ҳисоботида.
Тадқиқот энг кўп ҳолатлар Ломбардия, Пьемонт, Лацио, Эмилия-Романя, Тоскана ва Венетода учраганини кўрсатди. Бу эса COVID-19 ҳолатлари Италияда “биринчи бемор” қайд этилишидан анча аввал юз берганини билдиради.
Миландаги “Луижи Сакко” юқумли касалликлар клиникаси директори Массимо Гали эса вируснинг 2019 йил сентябрда пайдо бўлганига шубҳа билдирди. Унинг фикрича, ўша пайтдаёқ касалланиш ўчоқлари пайдо бўлиши керак эди.
Аввалроқ Барселона университети олимлари шаҳарнинг 2019 йил март ойидаги оқава сувлари намуналаридан SARS-CoV-2 коронавирусини топишгани хабар қилинганди.
Расмий маълумотларга кўра, янги коронавирус 2019 йил декабрда Хитойнинг Уҳан шаҳридан тарқалган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025