Жамият | 12:08 / 16.11.2020
11173
2 дақиқада ўқилади

“Эрим вафот этганди, энди ўзим оғир дард билан курашяпман” – бир муштипарга ёрдам берайлик

Инсон умри маълум вақт давом этувчи саёҳат, ёнимиздагилар эса йўлчи юлдуз. Aгар ҳаётимизда биз суянган, ишонган, елкадош одамлар бўлмаса – ҳаммаси жуда мураккаблашиб кетади. Бугунги қаҳрамонимизга ҳам тақдирнинг синовлари кўп экан.

– Ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман. Мана 4 йилдирки гепатит асорати бўлган жигар циррози касаллиги билан ҳам курашиб келаман. Аҳволим кундан кунга ёмонлашиб бормоқда. Афсуски оғир пайтларда менга суянчиқ бўладиган турмуш ўртоғим ҳам бахтсиз ҳодиса туфайли бу оламни тарк этган, – деди биз билан суҳбатда қуйи чирчиқлик Камола Абдураҳмонова.

Айни пайтда Камоланинг боқувчиси йўқ. Касаллиги сабабли унинг қорнига сув тўпланади, шу пайтгача йиғилган сувни дорилар орқали тушуриб келар эди. Лекин ҳозирги кунга келиб бундай муолажалар ҳам фойда бермаяпти.

– Эндигина 32 ёшга кирдим. Аҳволим билан танишган шифокорлар зудлик билан жигар алмаштириш операциясини ўтказиш кераклигини айтишган. Лекин Ҳиндистонда ўтиши керак бўлган операция учун пулим йўқлиги сабабли бу иш орқага сурилиб кетяпти. Ҳолатим эса кундан кунга ёмонлашяпти. Kun.uz сайти орқали жуда кўплаб беморлар мушкуллари осон бўляпти. Мен ҳам умид билан саховатли халқимизга мурожаат қиляпман, илтимос, ёлғиз бошимни дард билан яккалатиб қўйманг, – кўзида ёш билан сўзларини тугатди Камола.

 Камола Абдураҳмоновага тегишли маълумотлар:

Ўзкард: 8600041743567142 (Агробанк, Камола Абдураҳмонова номида)

Сбербанк: 4276380177975567 (Ўрунбике Сарсенова номида)

Visa: 4187 8000 3054 9919 (Камола Абдураҳмонова номида)

Пайнет учун: +998994364908

 Тақдирнинг барча синовларига қарши туриб, яшашга интилаётган, айни дамда ҳам дарддан, ҳам ёлғизликдан тинкаси қуриган Камолага ёрдам берадиган саховатпеша инсонлар орамизда бор. Улар дуолари билан, орттирсалар, атаганлари билан бир беморни йўқлайдилар албатта.

Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид