Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания ва Германия яримфинал йўлланмаси учун курашади, Модрич Роналдуга қарши. Миллатлар лигаси сўнгги тур анонси
Сешанба ва чоршанба оқшомида Европа майдонларида УЕФА Миллатлар лигаси сўнгги туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилиб, турнирнинг финал босқичи ва қуйи лигаларига тушадиган жамоалар номи маълум бўлади.
«А» лига 1-гуруҳидаги Босния – Италия ва Польша – Нидерландия учрашувларидан кейин гуруҳдан финал босқичига йўлланма оладиган жамоа номи аниқланади. Бу борада 9 очкога эга Италия ва 8 очко йиққан Нидерландияда яхши имконият сақланган.
«А» лига 2-гуруҳида эса Бельгия гуруҳдан чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилган. Мартинез шогирдлари ҳисобида 12 очко бўлса, Дания 10 очко йиққан. Англия 7 очко билан пешқадамлик учун имкониятни бой берди. Бу турдаги Бельгия – Дания баҳси гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

«А» лига 3-гуруҳида эса Франция муддатдан аввал вазифани уддалади. Дидье Дешам шогирдлари Португалияни мағлуб этиб, очколари сонини 13тага етказган. Сўнгги турда Франция – Швецияга қарши майдонга тушса, Португалия сафарда Хорватия меҳмони бўлади. Бу баҳсларда сўнгги ўрин эгалари ўз гуруҳларидан қуйи гуруҳга тушиб кетмаслик учун тўп суришади.
Турнинг марказий қарама-қаршилиги «А» лиганинг 4-гуруҳида кузатилади. Гуруҳдан чиқиш йўлланмаси учун Испания ва Германия ўзаро майдонга тушишади. Ушбу жуфтлик ғолиби турнир яримфиналининг сўнгги иштирокчисига айланади. Немислар 5 ўйиндан кейин 9 очкога эга бўлса, испанларда 8 очко мавжуд. Украина ва Швейцария 3-4-ўринларни банд этган.
Маълумот учун, А лиганинг тўртта гуруҳи ғолиблари Миллатлар лигасининг финал қисмига (яримфинал, 3-ўрин учун ўйин ва финал) йўлланма олишади. B, C ва D лига ғолиблари юқорироқ лигаларга кўтарилишса, A ва B лигаларида сўнгги ўринни банд этган миллий жамоалар пастки лигага равона бўлади.
17 ноябрь (сешанба)
A3. 00:45. ХОРВАТИЯ – ПОРТУГАЛИЯ (UzReportTV)
A3. 00:45. ФРАНЦИЯ – ШВЕЦИЯ
A4. 00:45. ИСПАНИЯ – ГЕРМАНИЯ (FutbolTV)
A4. 00:45. ШВЕЙЦАРИЯ – УКРАИНА
C1. 00:45. ЛЮКСЕМБУРГ – ОЗАРБАЙЖОН
C1. 00:45. ЧЕРНОГОРИЯ – КИПР
D1. 00:45. АНДОРРА – ЛАТВИЯ
D1. 00:45. МАЛЬТА – ФАРЕР
D2. 00:45. ГИБРАЛТАР – ЛИХТЕНШТЕЙН
18 ноябрь (чоршанба)
C4. 20:00. АЛБАНИЯ – БЕЛАРУСЬ
C4. 20:00. ҚОЗОҒИСТОН – ЛИТВА
C2. 22:00. АРМАНИСТОН – Ш.МАКЕДОНИЯ
C2. 22:00. ГРУЗИЯ – ЭСТОНИЯ
A1. 22:45. БОСНИЯ – ИТАЛИЯ
A1. 00:45. ПОЛЬША – НИДЕРЛАНДИЯ
A2. 00:45. БЕЛЬГИЯ – ДАНИЯ
A2. 00:45. АНГЛИЯ – ИСЛАНДИЯ
B1. 00:45. АВСТРИЯ – НОРВЕГИЯ
B1. 00:45. Ш.ИРЛАНДИЯ – РУМИНИЯ
B2. 00:45. ЧЕХИЯ – СЛОВАКИЯ
B2. 00:45. ИСРОИЛ – ШОТЛАНДИЯ
B3. 00:45. СЕРБИЯ – РОССИЯ
B3. 00:45. ВЕНГРИЯ – ТУРКИЯ
B4. 00:45. ИРЛАНДИЯ – БОЛГАРИЯ
B4. 00:45. УЭЛЬС – ФИНЛАНДИЯ
C3. 00:45. ГРУЗИЯ – СЛОВЕНИЯ
C3. 00:45. КОСОВО – МОЛДОВА.
Мавзуга оид
12:25 / 24.03.2025
Роналду Ҳойлундга жавоб қайтарди, Италияга даҳшатли камбэк ҳам ёрдам беролмади. Европада драматик ўйинлар
10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро
12:30 / 11.10.2021
Франция бошқарувга қайтди. Бензема даҳоси ва VAR жаҳон чемпионларига Миллатлар лигасида ғалаба келтирди
01:51 / 08.10.2021