Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Табиий газ қазиб олиш ҳажми деярли 10 млрд куб метрга камайди
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январ-октябр ойларида республикада автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 839,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда – 849,4 минг тонна.
Дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида пасайиш кузатилди. 2019 йилда 839,2 минг тонна дизел ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда – 812,2 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январ-октябр ойларида нефт қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (584,4 минг тонна) бироз оширди – 613,6 минг тоннагача.
2020 йил январ-октябр ойларида табиий газ қазиб олиш 40,4 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 миллиард куб метрга кам (50,1 миллиард куб метр).
2020 йил январ-октябр ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,7 млн тонна).
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025