Ўзбекистон | 08:52 / 19.11.2020
2788
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,2 трлн сўмни ташкил этди

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг ҳажми 2,2 трлн сўмни ташкил этди.

Қайд этилишича, кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг улуши 1,4 фоизни ташкил қилди.

Ҳудудлар бўйича таққосланганда, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида энг юқори улуш Тошкент шаҳри (43,4 фоиз), Тошкент (8,4 фоиз), Фарғона (7,1 фоиз) ва Самарқанд (6,6 фоиз) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Мавзуга оид