Жаҳон | 13:53 / 20.11.2020
13457
1 дақиқада ўқилади

Экологик партияга янги раис сайланди

Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси сайланди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар бермоқда.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, Комилжон Тожибоев Экологик партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси сифатида иш бошлаган.

Комилжон Тожибоев бунга қадар Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти директори бўлиб ишлаган.

Аввалроқ, Экологик партия етакчиси Борий Алихонов Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасига раислик қилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид