Жаҳон | 19:28 / 20.11.2020
17162
1 дақиқада ўқилади

Johnson & Johnson коронавирусга қарши вакцинаси нархини маълум қилди

Johnson & Johnson 2021 йил охиригача бир миллиард дозадан ортиқ вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Фото: AP

Американинг Johnson & Johnson компаниясига тегишли Janssen фармацевтика компанияси ишлаб чиқарадиган коронавирусга қарши вакцина нархи 10 доллардан ошмайди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар бермоқда.

Компания вакцинани олти ой ичида сотувга чиқаришни мўлжалламоқда.

"Биз вакцинани ҳамма жойда сотиб олиш мумкин бўлишини кафолатлашга ҳаракат қиламиз, унинг нархи 10 доллардан ошмайди", - деди Johnson & Johnson ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Ҳоакин Дуато.

Johnson & Johnson 2021 йил охиригача бир миллиард дозадан ортиқ вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

ОАВнинг ёзишича, Евроиттифоқ Pfizer-BioNTech ва CureVac компанияларининг 300 миллион дозадан ортиқ вакцинаси учун 10 миллиард долларга яқин пул сарфлайди.

Мавзуга оид