Кулиб турган кўзларга қаранг... Миродил мураккаб операцияни муваффақиятли ўтказди
Сайтимизда «Мурғаккина ўғлим кўз олдимда сўлиб бормоқда – мусофирликда қолган ота ноласи» сарлавҳали хайрия эълон қилгандик. Унда 4 ёшли Миродил Мирабдуллаевнинг бошида ўсимта мавжудлиги, 3 марта жарроҳлик амалиётини ўтказгани айтилганди.
Саховатли инсонлар хайрияни беэътибор қолдирмадилар ва Ҳиндистонда операцияни кутаётган Миродил учун зарур 55 миллион сўм қисқа муддатда йиғилди.
«Ўғлим оғриқдан қийналаётган, кўзларини ҳам очолмаётганди. Тўғриси, қўрқаётгандик... Аллоҳга шукр, операцияни яхши ўтказди, кўзларини очиб кулганича ҳаммамизнинг кўнглимизни шод қилди. Бизни оғир пайтда қўллаб, ўғлимнинг соғлиги учун ўз ёрдамларини аямаган, саховат кўрсатган барча юртдошларимизга миннатдорлик билдирамиз. Ҳар доим улар учун дуода бўламиз. Худо хоҳласа, Миродил улғайса, ўзи ҳам ҳаммага кўмак берадиган фарзанд бўлиб етишсин», деди Миродилнинг отаси Мирзоҳид Мирҳайдаров ҳаяжон билан.
Айни пайтда Миродил Ҳиндистонда операциядан кейинги муолажаларни олмоқда.
Азизлар, болакайнинг кулиб турган кўзларига қаранг, улар сизга раҳмат айтмоқда...
Мавзуга оид

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди

20:35 / 30.12.2024