Жаҳон | 14:34 / 21.11.2020
12321
1 дақиқада ўқилади
Туркия ҳарбийлари Озарбойжонга жўнашга тайёр ҳолга келтирилди
Аввалроқ Туркия парламенти депутатлари турк ҳарбийларини Озарбойжонга жўнатишни кўзда тутувчи қонунни маъқуллаганди.
Туркия тез кунларда Озарбойжонга қўшинларини жўнатишни бошлайди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди.
"Яқин вақт ичида туркиялик ҳарбийлар Озарбойжонга жўнаб кетади. Туркия қуролли кучлари пиёда қўшинлари тайёргарликни якунлади", - деди у.
Аввалроқ Туркия парламенти депутатлари турк ҳарбийларини Озарбойжонга жўнатишни кўзда тутувчи қонунни маъқуллаганди.
Туркия ҳарбийлари Россия билан биргаликда Тоғли Қорабоғда ўт очиш режимини тўхтатиш бўйича келишувга амал қилинишини назорат қилади.
Мавзуга оид
16:56
Туркияга меъёрдан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб кирган ўзбекистонликлар қамоққа олинмоқда
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024