Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бир мамлакат Ироққа аскарларини киритади
Нидерландия шимолий Ироқ ҳамда БМТнинг Малида жойлашган тинчликпарвар кучлари MINUSMA'га ҳарбий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.
Нидерландия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 150 нафаргача аскар шимолий Ироқдаги Арбил халқаро аэропортини ҳимоя қилишга жалб этилади. ИШИД террористик ташкилотига қарши халқаро коалиция кучлари таркибига киритиладиган аскарларнинг биринчи қисми 2021 йил январ ойида жўнаб кетиши маълум қилинган.
Шунингдек, баёнотда Малидаги БМТнинг MINUSMA тинчликпарвар кучларини қўллаб-қувватлаш учун 130 нафаргача аскар янги С-130 транспорт самолётлари ёрдамида юборилиши қайд этилган. Нидерландия Малига 2021 йил ноябрдан бошлаб 6 ой давомида ҳарбий ёрдам кўрсатади.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025