АҚШ Тайван билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
АҚШ Тайван билан иқтисодий ҳамкорликни ошириш учун 5 йилга мўлжалланган мулоқот режасини ишлаб чиқмоқчи. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.
«АҚШ-Тайван иқтисодий фаровонлиги бўйича шериклик мулоқоти» деб номланажак келишувга мувофиқ, томонлар ҳар йили ахборот хавфсизлиги, яримўтказгич ишлаб чиқариш, инвестиция, фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича учрашувлар ўтказади.
Тайван ташқи ишлар вазири Жозеф Ву мулоқотлардаги бу янги қадамни муҳим воқеа деб атади. АҚШнинг Тайвандаги дипломатик вакили бўлган Тайпей-Америка институти директори Брент Кристенсен эса ушбу келишув АҚШ-Тайван алоқалари ривожланиб бораётганидан далолат беришини таъкидлаган.
АҚШ ва Тайван ўртасидаги келишув оролни ўз ҳудуди деб биладиган Хитойнинг салбий реакциясига сабаб бўлиши кутилмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Винбин АҚШ ва Тайван ўртасидаги иқтисодий мулоқот учрашувини қоралаб, Вашингтонни Тайван билан ҳар қандай расмий алоқани тўхтатишга чақирган.
Маълумот учун, АҚШ атроф муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги раҳбари Эндрю Уилер 20 декабрда Тайванга ташриф буюриши кутилмоқда. Хитой эса бу ташриф амалга ошса, АҚШга қарши чора кўришини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
07:53 / 26.11.2024