Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда янги ташқи ишлар вазири тайинланди
Сурия президенти Башар Асад ташқи ишлар вазири лавозимига Файсал Микдадни тайинлади. Микдад 16 ноябрда вафот этган Валид Муаллим ўрнини эгаллайди.
Микдад 1954 йилда туғилган, дипломатик фаолиятини 1994 йилда бошлаган, Суриянинг БМТдаги доимий ваколатхонасига раҳбарлик қилган ва Хавфсизлик кенгашида вакили бўлган. 2006 йилдан Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимини эгаллаб келган.
Ушбу тайинлов Суриянинг аввалги ташқи ишлар вазири Валид Муаллимнинг вафоти сабабли амалга оширилган. Муаллим 16 ноябрда 79 ёшида ҳаётдан кўз юмганди.
Шунингдек, Асад Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жафарийни ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига, Суриянинг Австриядаги элчиси Бассам Саббоғни эса Жафарийнинг ўрнига тайинлаган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025