Фан-техника | 15:09 / 24.11.2020
2532
2 дақиқада ўқилади

Британияда Huawei технологияларидан фойдаланганлик учун жарима жорий этилади

Буюк Британия Европадаги мамлакатлар орасида биринчилардан бўлиб 5G тармоқларида Huawei технологияларидан фойдаланишни тақиқлаганди.

Фото: Picture Alliance

Буюк Британия ҳукумати Хитойнинг Huawei компаниясини мамлакат ҳудудида 5G тармоқлари барпо этишдан четлаштиргач, ушбу тақиққа амал қилинмаганлиги учун йирик миқдорда жарималар жорий этишни кўзламоқда.  

 Янги қонун лойиҳасига кўра, 5G тармоқлари қуришда Huawei қурилмаларидан фойдаланганлик учун айланма маблағнинг ўн фоизигача миқдорда ёки кунига 113 минг евро жарима белгиланиши кўзда тутилган. Ҳукуматнинг қайд этишича, бу чора Буюк Британияни эҳтимолий киберҳужумлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 Huawei Лондоннинг бу ҳаракатига эътироз билдирди.

 "Бу қарор сиёсий тусга эга ва хатарларни одилона баҳолашга асосланмаган", - деди компания вице-президенти Виктор Чжан.  

 Буюк Британия Европадаги мамлакатлар орасида биринчилардан бўлиб 5G тармоқларида Huawei технологияларидан фойдаланишни тақиқлаганди. Яқинда Швеция ҳам ана шундай қарор қабул қилди.

 АҚШ Huawei жосуслик билан шуғулланади деган фикрда. Хитой компанияси эса бу айбловни рад этиб келмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид