General Motors техник носозлик сабабли 6 миллионта автомобилини қайтариб олмоқда
АҚШнинг General Motors (GM) автоконцерни ўз автомобилларида ўрнатилган Takata фирмасининг хавфсизлик ёстиқчаларида носозликлар бўлиши мумкинлиги сабабли 6 млнта автомобилини қайтариб олмоқда.
GM’да таъкидланишича, компания АҚШ транспорт вазирлигининг Йўл хавфсизлиги миллий бошқармаси (NHTSA) талабини бажармоқда. “Илмий маълумотлар ва текширувлар натижаларига кўра машиналарни қайтариб олишга зарурат йўқ деб ҳисоблашимизга қарамай, NHTSA машиналарда хавфсизлик ёстиқчаларини алмаштиришни талаб қилди. Биз бундан норозимиз, бироқ NHTSA қарорига бўйсунамиз ва барча зарур чораларни кўрамиз”, деб таъкидлаб ўтилган компанияда.
Аввалроқ NHTSA GM’дан 6 млнтага яқин пикап ва йўлтанламасларини қайтариб олишни талаб қилган. Таъкидланишича, компания бу билан боғлиқ ҳолда 1,2 млрд долларлик зиён кўриши мумкин.
Япониянинг Takata компанияси ўзи ишлаб чиқарган хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммолар сабабли 2014 йилда можаро марказида қолганди. Компаниянинг хавфсизлик ёстиқчалари автофалокат вақтида тўғри очилмай, ёрилиб кетиши ёки ҳаттоки автомобил ичидаги одамларга металл бўлаклари отиши мумкин бўлган. Бундай кўнгилсиз ҳодисалар туфайли бутун дунёда камида 23 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳат олган. Умумий ҳисобда ушбу техник носозлик сабабли турли маркаларнинг 100 млнга яқин автомобили қайтариб олинган, Takata эса 2017 йилда касодга учраган.
Мавзуга оид
18:59 / 10.05.2024
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
17:13 / 07.02.2022
General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
18:15 / 18.11.2021
Жо Байден янги электрон Hummer'ни ҳайдаб кўрди (видео)
11:50 / 05.11.2021