Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Германияда электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг катта заводни қурмоқчи
Аввалроқ Маск уч йил ичида электромобиллар учун аккумулятор батареяларини бозорга ҳозиргидан икки баравар арзон нархда чиқаришини айтганди.
Америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск Берлин яқинидаги Tesla заводида электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг катта заводни қурмоқчи. У бу ҳақда Европа батарея ишлаб чиқарувчилар конференциясида маълум қилди.
Компаниянинг Грюнхайд шаҳрида қурилаётган заводида йилига 500 мингга яқин Tesla Model 3 ва Tesla Model Y электромобиллари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, ушбу завод нафақат электромобиллар, балки улар учун батареялар ишлаб чиқарувчи корхона ҳам бўлади.
Ҳозирда Tesla компанияси ўз электромобиллари учун батареяларни Невада штатида, электромобилларини эса Калифорнияда ишлаб чиқаради. Компания 2019 йилда Хитойда ҳам электромобиллар ишлаб чиқарадиган заводини қурган.
Аввалроқ Маск уч йил ичида электромобиллар учун аккумулятор батареяларини бозорга ҳозиргидан икки баравар арзон нархда чиқаришини айтганди.
Bloomberg миллиардерлар рейтингига кўра, Илон Маск Amazon раҳбари Жефф Безосдан сўнг дунёнинг иккинчи бадавлат одами бўлиб турибди. Унинг бойлиги 127,9 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
22:45 / 27.05.2025
Европада Tesla электромобиллари савдоси қулади
18:36 / 26.05.2025
Янги автопилот Tesla автомобилини ағдарди
22:00 / 24.05.2025