Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА 13 мамлакат фуқароларига виза беришни тўхтатди
Қайд этилишича, виза чекловлари хавфсизлик мақсадида жорий этилган.
Бирлашган Араб Амирликлари 18 ноябрдан 13 мамлакат фуқароларига виза беришни тўхтатди. Бу ҳақда БАА иммиграция департаментига таяниб Erem News портали хабар берди.
Эълон қилинган рўйхатдан Жазоир, Афғонистон, Ироқ, Эрон, Яман, Кения, Ливан, Ливия, Покистон, Сурия, Сомали, Тунис ва Туркия ўрин олган.
Порталнинг ёзишича, бу борадаги фармон чекланган вақт давомида амал қилади.
Ушбу чеклов жорий этилишининг сабаби маълум қилинмаган, аммо Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беришича, виза чекловлари хавфсизлик мақсадида жорий этилган.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025