Фан-техника | 20:00 / 25.11.2020
6586
4 дақиқада ўқилади

Mobiuz тавсия қилади: қандай қилиб компаниянинг тижорат ҳамкорига айланиш мумкин?

Фото: Mobiuz

Mobiuz тижорат ҳамкорлари мобил алоқа хизматларини кўрсатиш соҳасида муваффақиятли бизнес қуриш учун барча имкониятларга эга.

Mobiuz мобил алоқа оператори абонентларга қулайлик яратиш мақсадида офислар ва тижорат ҳамкорларининг савдо шохобчаларини кенгайтириб бормоқда. Айниқса, бу борада компаниянинг тижорат ҳамкорлари – кичик ва ўрта бизнес вакилларининг ўрни беқиёсдир.

Ҳозирги кунда Mobiuz ҳамкорлари қаторида республикамизнинг турли ҳудудларидан бўлган 1 600 дан зиёд кичик ва ўрта бизнес субъектлари бор. Оператор билан ҳамкорликда улар ўз бизнесини муваффақиятли олиб бормоқда, юртдошларимизга зарурий алоқа хизматларини кўрсатиб келмоқда, шаҳар ва туманлар аҳолисини иш ўринлари билан таъминламоқда. Хусусан, компания тижорат ҳамкорларида 2 000 дан кўпроқ ходим ишлаб келмоқда, уларнинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

«Тижорат ҳамкорларимиз истеъмолчилар билан алоқаларни мустаҳкамлашда ҳамда уларнинг фикр-мулоҳазаларини компанияга етказишда ҳам муҳим ўрин тутади. Шундай экан, Mobiuz тақдим этилаётган хизматларни янада яхшилаш учун тижорат ҳамкорларининг таклиф ва тавсияларини ҳам инобатга олади. Компаниянинг бир қатор қулай маҳсулот ва хизматлари уларнинг бевосита иштирокида ишлаб чиқилган ёки такомиллаштирилган», – дея таъкидлади Mobiuz'нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Mobiuz тижорат ҳамкорлари фаолиятидаги муҳим жиҳат – бу даромадларни юксалтириб бориш ва янги савдо шохобчаларини очиш орқали моддий манфаат, яъни ўз корхонасининг даромадини орттириш имкониятидир. Компания тижорат ҳамкорларига минимал талабларни қўйишга интилади. Фаолияти қанчалик ривожланиши эса тижорат ҳамкорларнинг ўзига, унинг мақсад сари интилишига, бизнес салоҳиятини максимал даражада ошкор қилишига боғлиқ.

Барчаси муваффақият сари илк қадамлардан бошланади. Mobiuz билан ҳамкорлик шартномасини тузиш учун юридик шахс ташкил этилиши, хизматлар кўрсатиш учун қурилган ёки ижарага олинган чакана савдо шохобчаси бўлиши ва унда керакли офис ускуналари ўрнатилиши керак.

Бундай шарт-шароити бор тадбиркор компания веб-сайтида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тўпламини Mobiuz'га топшириши керак. Шу ернинг ўзида Ҳамкорлар билан ишлаш департаментига ариза ва ҳужжатларни олдиндан юбориш учун махсус шакл ҳам тақдим этилган. 

Таклиф маъқуллангандан ва ҳамкорлик ўрнатилгандан сўнг, тижорат ҳамкори ва унинг ходимлари уяли алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича махсус ўқув дарсларида ўз билим ва малакаларини оширадилар. Қолаверса, тижорат ҳамкорлари бутун фаолияти давомида компаниянинг мутахассисларидан доимий тарзда соҳа бўйича маслаҳат ва кўрсатмалар олишлари мумкин.  Кейинчалик ҳам улар ўзларининг малакаларини доимий равишда оширишлари ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг барча жабҳаларида билимларини кенгайтиришлари учун Mobiuz ҳар томонлама ёрдам беради.

Mobiuz'нинг тижорат ҳамкорига айланиш бўйича қўшимча маълумот ва маслаҳатларни компания вакилларидан олиш мумкин. Улар билан қандай тарзда боғланишни бу ердан билиб олишингиз мумкин: company.mobi.uz/uz/partners/contacts

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид