Ўзбекистон | 13:23 / 25.11.2020
18607
1 дақиқада ўқилади
Сайхунобод тумани ҳокими ўзгарди
Бугун, 25 ноябр куни, халқ депутатлари Сайхунобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.
Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Ботиржон Мирзақулов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Туман ҳокими лавозимига шу кунгача Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Ўктамжонов тайинланди.
Фаррух Ўктамжонов 1985 йилнинг 19 сентябрида Сирдарё туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган.
Мавзуга оид
09:56 / 15.04.2024
Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомашинасини совға қилди
20:47 / 14.03.2024
Мақсадимиз халқнинг даромадини ошириш, бой қилиш — Шавкат Мирзиёев
08:50 / 01.11.2023
Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинланди
15:57 / 22.05.2021