Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда янги тиббиёт муассасалари қурилади
2020 йил 25 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик форумидаги иштироки доирасида Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бўлажак қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатларини кўриб чиққан. Корея томони сиёсат, савдо, инвестиция, молия, АКТ, фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик суръатига юқори баҳо бергани айтилмоқда.
Шунингдек, учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилиб, Ўзбекистонда янги тиббиёт муассасаларини қуриш бўйича қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни кўриб чиқилди.
Вазирлар томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди
17:07 / 08.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний иммиграцияга қарши курашдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди
11:34 / 24.03.2025
Абдулазиз Комилов ЕИнинг терроризмга қарши курашиш бўйича координатори билан учрашди
16:26 / 12.12.2024