Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 21:47 / 27.11.2020
8780
1 дақиқада ўқилади
1 декабрдан компютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шу йилнинг 1 декабридан Ўзбекистонда компютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, бундан кўзланган мақсад – электрон спортни ривожлантириш.
Компютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:
- фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда, столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;
- ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;
- ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
15:39 / 26.09.2024
ЖССТ: дунёда ҳар ўнинчи ўсмир ижтимоий тармоқлар ва компютер ўйинларига қарам
18:34 / 15.04.2023
Компьютер ўйинларига муккасидан кетган геймернинг 20 йилдан кейинги қиёфаси қандай бўлади?
21:59 / 27.11.2022