Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ковидга чалинганлар шифохонасида чиққан ёнғинда 5 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Ражкот шаҳрида (Гужарот штати) коронавирусга чалинганларни даволашга ихтисослашган шифохонада чиққан ёнғинда 5 бемор ҳалок бўлди.
Бахтсиз ҳодиса 27 ноябрга ўтар кечаси юз берган. Ёнғин шифохонанинг жонлантириш бўлимида чиққан. Воқеа вақтида бу ерда 11 бемор бўлган. Улардан 6 нафарини қутқариб қолишга муваффақ бўлинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган.
Ҳаммаси бўлиб шифохонада 33 бемор даволанишда бўлган. Эвакуация қилинган беморлар шаҳардаги бошқа шифохоналарга ўтказилган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
08:10 / 24.05.2025